Постни ўчиртиришга уринишдан кўра муаммони ҳал қилиш кўпроқ обрў олиб келади.
Чунки танқидни йўқ қилиш мумкин, лекин муаммони яшириш мумкин эмас. У барибир яна бошқа жойда, бошқа одам орқали юзага чиқади.
Агар идора танқиддан хафа бўлиб постни ўчиртиришга ҳаракат қилса — бу муаммони ҳал қилмайди. Фақат муаммони яширишга уриниш бўлиб қолади.
Агар идора муаммони тан олиб, уни бартараф этса — бу нафақат муаммони ҳал қилади, балки одамларда ҳурмат ҳам уйғотади.
Чунки жамият бир нарсани жуда яхши тушунади: хатосиз идора бўлмайди, лекин хатосини тан олиб тузатадиган идора — ишонч қозонади.
Post #31874
362
- 👍 2