CBS: Эрон АҚШнинг 11 та қимматбаҳо MQ-9 дронини уриб туширган
CBS телеканали икки нафар америкалик амалдорга таяниб хабар беришича, уруш бошланганидан буён Эрон АҚШга тегишли 11 та илғор MQ-9 дронини уриб туширган.
Манбаларга кўра, йўқ қилинган дронларнинг умумий қиймати 330 миллион доллардан ортиқ деб баҳоланмоқда.
Қайд этилишича, мазкур дронлар асосан разведка, кузатув ва аниқ зарба операциялари учун қўлланилади.
Шу билан бирга, Эрон қуролли кучлари тарқатган 22-сонли баёнотда армия ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) ҳаво мудофаа тизимлари турли хил 102 та илғор душман дронларини уриб туширгани айтилган.
Уларнинг америкалик ва “сионистик” келиб чиқишга эга экани таъкидланган.
Post #31867
315