Эроннинг собиқ президенти тирик — RT
Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинежод тирик экани тасдиқланди. Бу ҳақда унинг яқин ёрдамчиларидан бири маълум қилгани ҳақида манбалар хабар бермоқда.
Аввалроқ айрим оммавий ахборот воситаларида Ахмадинежод АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган бомбардимонлар вақтида ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ унинг атрофидаги яқин манбалар бу маълумотларни рад этиб, собиқ президент тирик эканини билдирган.
Ҳозирча расмий манбалар томонидан ушбу хабар юзасидан қўшимча изоҳ берилгани йўқ.
Post #31830
232

- ❤ 1