Эрон Озарбайжон ҳудудига дрон билан ҳужум қилди
Эрон ҳудудидан учирилган дрон Озарбайжоннинг Нахичеван автоном республикасидаги аэропорт ҳудудига қулади. Бу ҳақда Озарбайжоннинг APA ахборот агентлиги хабар берди.
Нахичеван шаҳридаги маҳаллий телеканаллар эса учувчисиз аппарат мактабга яқин ҳудудга қулаганини хабар қилди. Ҳодиса оқибатида икки нафар киши жароҳат олган.
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан Эрон элчисини чақирган.
Расмий Боку мазкур воқеани кескин
қоралаб, фуқаролик инфратузилмасига қилинган эҳтимолий ҳужумга нисбатан жавоб чоралари кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини билдирган.
Яқин вақтларда расмий идоралар томонидан ушбу ҳодиса бўйича қўшимча баёнот берилиши кутилмоқда.
Post #31827
281