Ички ишлар вазири сайёр қабул ўтказмоқда
Бугун, 1 март куни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатов аҳолининг мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказмоқда.
Вазир қабули, Тошкент вилояти Халқ қабулхонасида, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун соат 10.00 дан 16.00 гача ўтказилади.
Жойлардан иштирок этиш ниятидаги фуқаролар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар -ИИБларининг биноларида жойлашган студияларидан қатнашишлари мумкин.
📍Манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Қумовул МФЙ, Янги ҳаёт кўчаси.
Post #31820
423