TGViewer
EFFECT.UZ|LIVE EFFECT.UZ|LIVE @effectuz_live · 708 subscribers
Post #31819 366
Эркатойлик нархи — инсон ҳаёти! Сенсацион якун атрофидаги оғриқли воқеалар...

Фарзандлар отасиз қолди,
Бир оиланинг таянчи кетди.
Ота фарзанд доғида куйди,

Ватан мард ўғлонидан айрилди.

25 февраль куни Тошкент кўчаларида тунги хизмат пайтида ЙПХ инспектори, кичик сержант Хосилбек Эшназаров хизмат вазифасини бажараётган вақтда “BMW” русумли автомашина томонидан уриб юборилди. Рулда — 10-синф ўқувчиси бўлган.

Инспектор оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, уч кун давомида жонлантириш бўлимида шифокорлар унинг ҳаёти учун курашган. Аммо тиббий ёрдамга қарамасдан, у вафот этган.

Хосилбек Эшназаров 1993 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган. 2022 йилдан ички ишлар органларида хизмат қилган.

Унинг ортидан қария ота-онаси, турмуш ўртоғи, икки нафар ўғил ва бир нафар қиз фарзанди қолди. 28 февраль куни у ўзи — Ғузор туманида сўнгги манзилга кузатилди. Маросимда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва сафдошлари иштирок этди.

EFFECT.UZ марҳумнинг оила-аъзолари ва Ички ишлар вазирлигига чуқур ҳамдардлик билдиради.

👉 https://youtu.be/64wBHMl3y-s
  • 😢 1
More from @effectuz_live
  1. Sep 29, 202614 ёшга тўлмаган болаларнинг номусига текканлик учун умрбод қамоқ жазоси таклиф этилмоқда…
  2. Sep 12, 2026Инсон қадри улуғланган жойда барака бўлади – Президентнинг Олмазорга ташрифидан видео эъло…
  3. Aug 20, 2026Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 1-босқич талабалари учун — 7 сентябрдан; 2-босқи…
  4. Aug 20, 2026Мактабларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади.
  5. Jul 22, 2026Суднома ёки исталмаган эксперимент? Мақола бўғзингдаги ҳайқириқ бўлганда... Самарқанддаги…
  6. Apr 14, 2026Тошкентга чанг бўрони яқинлашмоқда. Хоразм ва Бухорода аллақачон бошланган
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →