Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюриши кутилмоқда
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Президент Сурхондарёга ташрифи доирасида ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишади.
Эртага давлат раҳбари Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.
Post #31815
633
- ❤ 1