Қишда электр узилишлари бўлмайдими? Энергетика вакиллари изоҳ берди
Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари эҳтиёжни қоплаш учун етарли захирага эга. Бироқ бу қишда электр таъминоти узлуксиз бўлишини тўлиқ кафолатламайди.
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ вакилларининг таъкидлашича, мамлакатда қуёш, шамол, гидро ва иссиқлик электр станциялари орқали электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятлари кенгаймоқда.
«Тошкент иссиқлик маркази» АЖ директори Бекзод Бўронбоевнинг маълум қилишича, куз-қиш мавсумида режалаштирилган 35 миллиард киловатт-соат электр энергиясининг 14 миллиард киловатт-соати иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Бу муқобил энергия манбалари улуши ортиб бораётганини кўрсатади.
Мутахассислар электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари бўйича етарли захира мавжудлигини билдириб, аҳолини бу борада ортиқча хавотирга тушмасликка чақирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99492
2.15K

- 👍 32
- 🔥 17
- 👎 2