2026 йил ноябрь ойида 1 миллион 17 мингта эҳтиёжманд оилага бир марталик 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, аҳолини қиш мавсумида қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилади.
Янги тартибга кўра, давлат ёрдамини олиш учун даромад мезонлари ҳам кенгайтирилади. Марказлаштирилган иситиш тизимидан фойдаланувчи оилалар учун Тошкент шаҳрида 3 карра, бошқа ҳудудларда эса 2 карра базавий ҳисоблаш миқдоригача бўлган даромад мезони қўлланилиши назарда тутилган.
Электр энергияси ва табиий газ учун компенсациялар муддати 2028 йил 1 апрелгача узайтирилади. Табиий газ билан таъминланмаган ёки газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда қиш мавсуми учун электр энергиясининг базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилади.
Бундан ташқари, 2027–2028 йилларда яна 3 мингта эҳтиёжманд оиланинг уй-жойида энергия самарадорлигини ошириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Бунда уйларни иссиқликдан ҳимоялаш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишга эътибор қаратилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram