Сохта банк ходими ниқоби остида: 19 та корхонадан 2 миллиард сўм ўғирлангани айтилмоқда
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 19 та тадбиркорлик субъектининг 2 миллиард сўмини ўзлаштиришда гумонланаётган шахс ушланди.
Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотига кўра, гумонланувчи ўзини банк ходими сифатида таништириб, техник ёрдам кўрсатиш баҳонасида пулларни қўлга киритган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
📞 Жабрланганлар учун: 71 206 55 04
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99394
2.04K