TGViewer
EFFECT.UZ | Расмий канал EFFECT.UZ | Расмий канал @effectuz · 17K subscribers
Post #99240 2.72K
Ўзбекистонда 9 ой давомида 207 минг нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди, 1,6 миллион нафар аҳолининг эса сув таъминоти яхшиланди

Жорий йил сентябрь ҳолатига кўра, аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 83,3 фоизга, оқова сув қамрови эса 22,1 фоизга етказилди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида ўтказилган «2026 йилнинг 9 ойида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби» мавзусидаги брифингда маълум қилинди.

Шу даврда:

🔹 207 минг нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди;
🔹 1,6 миллион нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди;
🔹 мавжуд 8 992 та маҳалланинг 5 343 таси ичимлик суви билан тўлиқ, 3 116 таси қисман таъминланган.

Йил бошидан истеъмолчиларга 779 млн куб метр ичимлик суви етказиб берилган. Шунингдек, 390,1 млн куб метр оқова сув хизмати кўрсатилган. Сув ҳисоблагичлари билан таъминланганлик даражаси эса 90 фоизга етган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 2
More from @effectuz
  1. Oct 15, 202622 млрд сўмлик коммунал қарз қайта ҳисобланди: 800 минг фуқаро манфаати ҳимоя қилинди Ўзбе…
  2. Oct 15, 2026«Э, сени рўйхатинггаям...» Россияда урушга боришдан бош тортган ўзбекистонлик депортация қ…
  3. Oct 15, 2026Такси нархлари кескин ошиши текширилмоқда: агрегаторларга талаблар қўйилди Ўзбекистонда та…
  4. Oct 15, 202610 йиллик айбловдан кейин оқлов: Аъзамжон Баратов реабилитация қилинди Қашқадарё вилояти с…
  5. Oct 15, 2026АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга нега келади? АҚШ Давлат котиби Марко Рубио яқин кунларда Ўз…
  6. Oct 15, 2026Банк карталаридан миллионлар ўғирланди Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи беш нафар шахс Ми…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →