Тиббиёт ходимлари учун уй-жой субсидияси: илк танлов қачон?
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун уй-жой субсидияси бўйича илк танлов 9 октябрь соат 10:00 да ўтказилади.
Дастур доирасида давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга ходимларга ипотека асосида уй-жой харид қилишда дастлабки бадалнинг 25 фоизи қоплаб берилади.
Танловга келиб тушган 4 728 та аризадан 1 657 таси талабларга мос деб топилган. Улар орасидан 125 нафар ғолиб автоматик тасодифий танлов орқали аниқланади.
Танлов жараёни жонли эфирда намойиш этилади, натижалар ариза ID рақамлари бўйича эълон қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99048
3.05K
