Уйлар остидаги газ қувурига ким рухсат берган?
Фарғона шаҳри, Ал-Хоразмий МФЙ. Кўп қаватли уйлар остида газ қувури ўтказилаётгани аҳолида саволлар уйғотмоқда. Айни пайтда газ таъминотида узилишлар ва босим пасайиши кузатилаётган бир шароитда, мазкур қувурнинг тадбиркорлик объекти учун ўтказилаётгани айтилмоқда.
Қувурни бу ердан ўтказишга ким рухсат берган? Лойиҳа тасдиқланганми? Уйлар остида жойлашиши хавфсизлик меъёрларига мосми? Умумий фойдаланишдаги ердан фойдаланишга ҳуқуқий асос борми?
Масъул ташкилотлардан:
— Ҳокимликдан — рухсат ва ердан фойдаланиш асосини;
— Газ таъминоти ташкилотидан — техник шарт ва лойиҳани;
— Кадастрдан — ернинг ҳуқуқий мақомини;
— Қурилиш соҳаси масъулларидан — хавфсизлик ва меъёрларга мувофиқлик бўйича расмий жавоб бериш сўралади.
Гап кимнидир айблашда эмас. Аҳолига ҳужжатларга асосланган аниқ жавоб керак.
EFFECT.UZ савол қўяди, жавобни масъул ташкилотлардан кутади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99045
3.32K
- 👍 1
- 😢 1