Теримчиларнинг ҳақи берилмаган: 8,8 млрд сўм ундириб берилди
2–4 октябрь кунлари ўтказилган меҳнат мониторингларида пахта теримида ишлаган фуқароларга ҳақ ўз вақтида тўланмагани аниқланди.
Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмдаги текширувлар натижасида теримчиларга 8 млрд 833 млн сўм маблағ ундириб берилди.
Давлат меҳнат инспекцияси терим мавсумида меҳнат ҳақининг ўз вақтида тўланиши ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги бўйича назоратни давом эттиради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99044
2.88K