Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташриф буюради
Президент Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда амалий ташриф билан бўлади.
Давлат раҳбари «Аваза»да Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.
Унда савдо-иқтисодий ҳамкорлик, энергетика, экология, таълим ва бошқа соҳалар муҳокама қилинади. Ташриф доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99040
3.05K

- 👍 35
- 👎 1
- 🔥 1