Электр таъминоти бўйича мурожаатлар учун сунъий интеллект ишга туширилмоқда
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга 2026 йилда 49 372 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 47 476 таси — 96 фоизи ижобий ҳал этилган.
Мурожаатларнинг асосий қисми электр узилишлари, тармоқлар, тўловлар ва ҳисоблагичлар билан боғлиқ.
Аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун 5 311 км тармоқ ва 1 610 та трансформатор пункти янгиланди, 172 км янги юқори кучланишли тармоқ ҳамда 4 та подстанция ишга туширилди.
Мурожаатлар билан ишлашга сунъий интеллект жорий этилмоқда. Call-марказ операторлари сони эса 93 нафардан 143 нафарга оширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99035
3.5K