Бухорода 17 ёшли йигитни уйга олиб бориб, калтаклашди
Бухоро вилоятида 2009 йилда туғилган йигитни қиз билан учрашиш учун келгани сабабли калтаклаганлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум бўлишича, 28 август куни фуқаро Э.Р. йигитни унинг розилигисиз автомашинада қариндоши Ф.Ф.нинг хонадонига олиб бориб, бошқа шахслар билан бирга урган. Суд-тиббий экспертизасида унинг танасида турли жароҳатлар аниқланган.
7 сентябрь куни Э.Р. ва Ф.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми ҳамда 105-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99028
3.29K
