Мирзиёевга ФАОнинг энг юксак мукофоти топширилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАОнинг олий мукофоти, «Agricola» медали топширилди.
Мукофот 6 октябрь куни ФАО бош директори Цюй Дунъюй билан учрашув якунида берилди.
«Agricola» медали Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш борасидаги ташаббус ва натижалар эътирофи сифатида тақдим этилди.
Учрашувда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, сунъий интеллектни жорий этиш, иқлим молиясини жалб қилиш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Айни пайтда Ўзбекистон ва ФАО ўртасида 27 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99024
3.21K

- 👍 46
- 🔥 12
- 👎 3
- 😢 1