«Қоғоздаги боғчалар» орқали 1,3 млрд сўмлик фирибгарлик фош этилди
Наманган вилояти Учқўрғон туманида фаолият юритмаган мактабгача таълим ташкилотлари номидан 1,3 млрд сўмлик субсидия маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди.
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари ва бошқалар хонадонларда МТТларни давлат рўйхатидан ўтказиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167, 207 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99020
3.07K

- 👍 1
- 🔥 1