@Dunyo_Geosiyosati
DUNYODA BO‘LAYOTGAN GEOSIYOSIY YANGILIKLAR VA VOQEALARNI BIZ BILAN BIRGA KUZATING.
Дунёда бўлаётган геосиёсий янгиликлар ва воқеаларни биз билан бирга кузатинг.
Post #18419
659
🇰🇿 🇺🇿 Энди ўзбекистонликлар Қозоғистонга кириши учун электрон рухсатнома талаб этилади, уни расмийлаштириш бепул бўлади
Қозоғистон ҳукумати виза талаб этилмайдиган хорижликлар учун электрон кириш рухсатномасини (ETA) олиш қоидаларини тасдиқлади. Рухсатномани расмийлаштириш бепул бўлиб, 2027 йил 1 июлдан бошлаб мажбурий тус олади.
Янги тартиб ЕОИИ, МДҲ ва Қозоғистон билан визасиз режим ўрнатилган бошқа давлатлар фуқароларига, жумладан, АҚШ, БАА, Германия ва Буюк Британия фуқароларига нисбатан қўлланади. Ўзбекистонликлар ҳам ушбу рўйхатга киритилган.
Ариза QazETA рақамли платформаси орқали режалаштирилган кириш санасидан камида 72 соат олдин топширилади. Ариза берувчи идентификациядан ўтиши лозим. Рухсатнома 180 кун давомида амал қилади ва мамлакатга бир неча бор кириб-чиқиш имконини беради. Қарорга кўра, расмийлаштириш учун тўлов олинмайди.
16 ёшга тўлмаган болалар, 65 ёшдан ошган шахслар, амалдаги Қозоғистон визаси, вақтинча ёки доимий яшаш рухсатномасига (ВНЖ) эга шахслар, шунингдек, аэропортнинг транзит ҳудудидан чиқмайдиган транзит йўловчилар рухсатнома расмийлаштиришдан озод қилинади.
2027 йил 1 июлгача рухсатноманинг йўқлиги мамлакатга киришни рад этиш учун асос бўлмайди. Чегарачилар хорижликларга уни расмийлаштириш зарурлигини эслатиб боради. Кўрсатилган санадан сўнг эса ETA рухсатномасисиз Қозоғистонга кириш имконсиз бўлади.
@Dunyo_Geosiyosati
@Jahon_Geosiyosati
@Dunyo_geosiyosati_Chat

- ❤ 3
- 😡 2