Иш билан шахсий ҳаёт аралашиб кетди, чегараси ўчиб кетди. Эрталабдан кечқурун соат 8-9 гача иш, шанба-якшанба ҳам иш. Бундай ҳолат яхши эмас, инсонларни чарчатади, шахсий ҳаётига вақт ажрата олмайди, соғлиғи, руҳияти, оиласи, фарзандлари, дўстлари, хуллас яқинлари билан бирга бўла олмайди. Қолаверса, дам олса ҳам, қолган оила аъзолари ёки дўстлари ишда бўлади.
Бунга йўл қўймаслик лозим. Иш вақтини қатъий белгилаш керак, 6-8 соатдан ошмаслиги лозим. Ишдан кейинги соатларда ходимларни безовта қилмаслик лозим, — ўт ўчирувчи ё миллий гвардия эмассиз. Кечқурун кечгача ишламаслик ҳам озодлик белгиси. Шанба-якшанба кунлари барчага дам бериш лозим. Байрам кунлари, таътил кунларини ҳам аниқ-тиниқ қилиб, бемалол бериш лозим. Иш унумдорлигимиз паст, шуни кўтариш лозим. Германияда жуда кўп байрам кунлари бўлса ҳам, ё Скандинавияда 6 соатлик иш куни жорий этилган бўлса ҳам, дунё базорида рақобатдошлиги юқорилигича турибди.
Ва бундай ишхона диктати, 24/7 иш нафақат Ўзбекистонда, бошқа ривожланган давлатларда ҳам кўрса бўлади. Шунинг учун таътилга чиқишга ўзингизни ҳам мажбурланг, алоҳида китоб ўқиш ҳафталарини жорий этинг ва ҳоказо. Яҳудларнинг шаббатида катта маъно ётади.
Bobir Ismoilov sahifasidan olindi
Post #126
510
Forwarded from Sardor og'a | AI bilan rivojlanamiz
- 👍 5