📍Ушбу ҳолатлар мигренга мойилликни оширади!
🔍Узоқ муддат давомида мигрень касаллиги билан азият чекадиган беморларни кузатиш ва маълумотлар йиғиш натижасида бош оғришига олиб келувчи бир қатор омиллар ўрганиб чиқилган.
🤕Неврологик омиллар. Мигрень касаллиги ривожланишида стресс, чарчаш, зўриқиш ва қаттиқ ҳаяжонланиш каби ҳолатларнинг роли катта.
🤕Озуқавий омиллар. Мигренга сабаб бўлувчи озуқавий омиллардан энг хавфлилари ёнғоқ, шоколад, пишлоқ ва балиқдир. Бундан ташқари, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш кучли бош оғриғига олиб келади.
🤕Гормонал препаратлар. Мигрень кўпинча гормонал контрасептив воситаларни қабул қилганда келиб чиқади.
🤕Нормал уйқу тартибининг бузилиши. Доимий уйқуга тўймаслик ҳам бош оғриқларига сабаб бўлади.
🤕Ташқи факторлар. Мигрень хуруж қилиши об-ҳавонинг ўзгариши, атмосфера босимининг ўзгариши ва бошқа минтақаларга бориш натижасида ҳам келиб чиқиши мумкин.
❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг
@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
Post #4272
21.2K
