Самарқандда келинга шаҳвоний шилқимлик қилган маҳалла раиси 5 суткага қамалди
Жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг 29 сентябрдаги очиқ суд мажлисида маҳалла раиси Учқунбой Чиниқуловга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. Судда аниқланишича, ҳуқуқбузар 2026 йил 3 сентябрь куни «Катта Оқмачит» маҳалласида яшовчи аёлга Telegram орқали турли уятли сўзлар ёзган, унга жинсий алоқа қилишни таклиф қилган ва шаҳвоний мазмундаги ҳаракатларни содир этган. Шунингдек, унга бир неча марта порнографик видеолар юборган.
Жабрланувчининг судда маълум қилишича, у турмуш ўртоғи билан келишмовчилик сабабли отасининг уйига кетган. Кейин маҳалла раиси ва маҳалла хотин-қизлар фаоли уларни яраштириш мақсадида уни уйига олиб борган. Шу жараёнда Чиниқулов унинг телефон рақамини олиб, кейинчалик ишқий муносабат ўрнатишни таклиф қила бошлаган.
Маҳалла раиси судда айбига иқрор бўлмаган. У Telegram орқали ёзишмаларни турмуш ўртоғи унинг телефонидан амалга оширганини, порнографик материалларни эса ўзи юбормганини билдирган. Бироқ суд жабрланувчининг кўрсатмалари, Telegram ёзишмалари акс этган фотосуратлар, видеотасвирлар ва ишдаги бошқа далилларни инобатга олиб, унинг важларини асоссиз деб топган.
Суд унга 411-модданинг 1-қисми бўйича 5 сутка маъмурий қамоқ, 189-моддаси бўйича эса БҲМнинг 100 баравари — 44 млн сўм жарима тайинланган. МЖтКнинг 34-моддаси тартибида узил-кесил жазо 5 сутка маъмурий қамоқ этиб белгиланган.
👉 @DOLZARBx
https://t.me/+T5cF2TO__ZwxOTUy
Post #14946
5.58K
