Самарқанддан Тошкентгача янги электр узатиш тармоғи қурилмоқда
Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 1000 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси, 1336 МВт·соатлик электр энергиясини сақлаш тизими, шунингдек, янги 500 кВ ва 220 кВли электр узатиш тармоқлари қурилмоқда.
Хабар қилинишича, Саудия Арабистонининг Acwa компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган йирик энергетика лойиҳасининг муҳим қисми Нуробод туманидан Тошкент вилоятидаги «Ҳалқа» подстанциясигача бўлган 350 км узунликдаги икки занжирли 500 кВли электр узатиш тармоғи бўлиб, у Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудидан ўтади.
Нуробод — Тошкент «Ҳалқа» электр узатиш тармоғи қурилишини 2028 йилнинг биринчи чорагида якунлаш режалаштирилган.
👉 @DOLZARBx
https://t.me/+T5cF2TO__ZwxOTUy
Post #14943
6.18K
