TGViewer
FATVO.UZ | Расмий канал FATVO.UZ | Расмий канал @diniysavollar · 196K subscribers
Post #304 180K
ТАҚИНЧОҚЛАР ЗАКОТИ
#закот

❓176-CАВОЛ:
Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзидан бериладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, кишининг тиллоси 85 грамм ёки ундан ортиқ бўлиб, унга йил тўлса қирқдан бирини закот қилиб чиқариши фарз бўлади.

Энди саволни жавобига келсак, бундай ҳолатда закот олувчига қайси бири фойдалироқ бўлса ўша берилади.

Лекин шуни билиш керакки, агар тилло тақинчоқлардан тиллонинг ўзини закот сифатида берилса, тақинчоқларнинг вазнига қараб закот чиқарилади. Масалан, 100 грамм тиллодан 2,5 грамм тилло закотга берилади. Агар тақинчоқларнинг закотини пул билан бериладиган бўлса, тақинчоқларнинг бозордаги қийматига қараб закот чиқаради. Масалан, бозорда қиймати қанча бўлса, шуни қирқдан бирини закотга беради. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:

أَجْمَعُوا أَنَّهُ لَوْ أُدِّىَ مِنْ خِلاَفِ جِنْسِهِ اُعْتُبِرَتِ الْقِيْمَةُ

яъни: “Тилло ва кумушнинг закотини уларнинг жинсидан бошқа нарса билан адо қилинса, уларнинг қиймати эътиборга олинади деб, уламолар ижмо қилганлар”.

Тақинчоқлар хоҳ ишлатилаётган бўлсин, хоҳ ишлатилмаётган бўлсин, улардан закот берилади. Чунки улар ҳамёндаги пул билан бир хилдир.
Тилло ва кумушдан бошқа, сотиш ниятида олинмаган қимматбаҳо тақинчоқ ва тошлардан закот берилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
More from @diniysavollar
  1. Sep 23, 2026#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 202…
  2. Sep 23, 2026#Видео #закот 📹 Иссиқхонадаги деҳқончилик закоти 🎙 Аббосхон домла Қосимов Ўзбекистон мус…
  3. Sep 23, 2026МАСЖИДДА ОДАМЛАР ОРАЛАБ ОЛДИНГА ЎТИШ #масжид ❓ 2242-САВОЛ: Масжидга кирган намозхон одамла…
  4. Sep 23, 2026ЖОЙ ТОРЛИГИ САБАБ ҚИБЛАГА ЮЗЛАНА ОЛМАСЛИК #қибла ❓ 2241-САВОЛ: Мен машина тузатиш билан шу…
  5. Sep 23, 2026#муфтий_минбари 📹 Яхшиликларнинг боши 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavoll…
  6. Sep 22, 2026#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 202…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →