ЖАНОБАТ ҲОЛИДАГИ КИШИНИНГ ТАҲОРАТ ҚИЛИБ НАМОЗ ЎҚИШИ
#таҳорат
❓ 2257-САВОЛ: Жунуб бўлган одам намоз вақти чиқиб кетиши мумкин бўлган вақтларда ғусл қилмасдан туриб, таҳоратнинг ўзи билан намоз ўқиб олса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, мумкин эмас. Чунки таҳоратда маълум аъзоларгина ювилади. Ғуслда эса бутун бадан ювилади. Жунуб одам бутун баданини ювиши фарз ҳисобланади. Аллоҳ таоло Моида сурасида: “Агар жунуб бўлсангиз, бас, покланинг”, деган. Покланиш дейилганда баданнинг ювиш мумкин бўлган барча аъзоси тушунилади. Шу сабабли гарчи намоз вақти чиқиб кетиш хавфи бўлса ҳам, аввал ғусл қилиб, кейин намозини ўқийди, вақти чиқиб кетса, қазосини ўқийди.
Агар ҳайит ва жаноза каби қазоси бўлмаган намозларда шу ҳолат юз берса, яъни ғусл қиладиган бўлса, намоз тугаб қолса, у ҳолда таяммум қилиб, намозга қўшилади. Чунки бу ҳолатда ғусл қилса, мазкур намозлар тугаб қолади ва уларнинг ўрнини босадиган бошқа намоз йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife
😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Post #12825
42K