АЁЛ КИШИ ЭРИДАН РУХСАТСИЗ ҲАДЯ БЕРИШИ
#аёл
❓ 2253-САВОЛ: Шундай ҳадис ўқиб қолдим: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Аёл киши эрининг рухсатисиз ҳеч қандай ҳадя бериши жоиз эмас”. Шунга кўра аёл киши ўзининг топган маблағидан ҳам ҳадя, эҳсон қилиши мумкин эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл ўзи ишлаб топган, унга ҳадя ёки мерос қилинган молни эридан рухсатсиз ҳам ҳадя ё эҳсон қилиши мумкин. Бу ҳолатда эридан рухсат олишга мажбур бўлмаса-да, одоб юзасидан эрига маслаҳат солиб қўйиши тавсия этилади. Зеро, эр ҳам, хотин ҳам оилавий ишларни бир-бирлари билан маслаҳатлаб қилишлари орқали оиладаги тотувликни таъминлайдилар. Саволда сўралган ҳадис эса аёл киши эрининг молидан ҳадя берадиган ҳолатга тегишлидир. Чунки эрнинг маблағи аёлнинг қўлида омонат бўлиб, ундан берухсат фойдаланиши тақиқланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife
😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Post #12784
48.9K