“Fatvo.uz” сайтининг мобил иловаси ишга тушди!
#ХУШХАБАР
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази томонидан ишлаб чиқилган “Fatvo.uz” мобил иловаси орқали диний масалалар бўйича ишончли маълумот ва жавобларни олишингиз мумкин.
📌 Илова имкониятлари:
▫️ диний саволларга жавоб олиш;
▫️ кунлик намоз вақтларини кўриш;
▫️ фатво ва савол-жавобларни мутолаа қилиш;
▫️ диний мақолалар ҳамда фойдали китоб ва манбалар билан танишиш;
▫️ қулай қидирув орқали керакли маълумотни тез топиш.
💬Иловадаги «Савол бериш» тугмаси орқали рўйхатдан ўтиб, саволингизни йўллашингиз ва унга жавоб олишингиз мумкин.
📲 “Fatvo.uz” — диний саволларингизга ишончли манба!
⬇️ Юклаб олиш учун:
📱 Play google 📱 App Store
Post #12769
76.3K