УЙЛАРНИНГ ДЕВОРИГА БАЙТУЛЛОҲНИНГ, МАСЖИДУЛ ҲАРОМНИНГ РАСМЛАРИНИ ОСИБ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?
❓ 2244-САВОЛ: Уйларнинг деворларига Байтуллоҳ, Масжидул ҳаром, Масжидун набавий каби муқаддас жойларнинг расмини осиб қўйиш ёки бўрттирилган нақшини тушириш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бунга шаръан монелик йўқ. Лекин меъёрдан ошиб кетиб, исроф даражасига етса, ножоизлик келиб чиқади. Чунки мазкур муқаддас маконларнинг суратини осиб қўйишга рухсат бўлса-да, фазилатли амал саналмайди. Шу боис исроф ҳолатига ўтилса, гуноҳ бўлади. Шунингдек, агар суратда одамларнинг ҳам тасвири аниқ ва равшан ҳолда кўриниб турса, бу ҳам ножоизликка олиб боради, чунки унинг олдида намоз ўқиш макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Post #12751
29.4K