ИЮЛЬ ХИРГОЙИСИ
Оламда бор оловни
Ортиб юрарди июль,
Қуёшни аробада
Тортиб юрарди июль,
Дил тутиб овозангга
Дунёга қайтиб келдим.
Июлда дарвозангга
“Омон ёр” айтиб келдим.
Омон ёра, дўст ёр.
Омон ёр, дўст бўлмадинг,
Бекаму кўст бўлмадинг:
Пўст бўлсанг – ич бўлмадинг,
Ич бўлсанг – пўст бўлмадинг.
Омон ёра, дўст ёр.
Кунимсан деб куйдирдинг,
Кулимдан кулиб чиқдим.
Саратонга сўйдирдинг,
Хунимдан униб чиқдим.
Омон ёра, дўст ёр.
Омон ёр, омонда қол,
“Етар”да, “тамом”да қол.
Сувлоқда сув кўрмасанг,
Қақраган гумонда қол.
Омон, ёра...
Post #1440
522
- ❤ 12
- 🥰 2