АҚШ Давлат котиби Марко Рубио тез орада Ўзбекистонга келади
Бу ҳақда Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов ва АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси Майкл Жеримайя ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.
“Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни муҳокама қилдик. Хусусан, АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи, Самарқанддаги «C5+1» учрашуви ҳамда Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммити кун тартиби юзасидан фикр алмашдик”, деб ёзади Комил Алламжонов.
Манба
Post #26803
26.9K


