❗️Истанбулда кучли ёмғир оқибатида кўчаларни сув босди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки кундан бери давом этаётган кучли ёмғир сув тошқинларига сабаб бўлди. Кўчалар, ерости йўлаклари, уйлар ва савдо объектларини сув босган, айрим автомобиллар сув ичида қолган.
Кучли ёғингарчилик хавфи сабаб шаҳарда сариқ огоҳлантириш эълон қилинди.
15 октябрь куни таълим муассасаларида дарслар вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, мотоцикллар ҳаракати чекланди.
Қутқарув ва коммунал хизматлар тошқин оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.
❤️🔥 @CHAQMOQ
Post #42866
8.29K
- ❤ 9
- 👍 3
- 😢 3