TGViewer
CHAQMOQ CHAQMOQ @chaqmoq · 96.3K subscribers
Post #42903 7.71K
❗️Тошкентда йигитларни ҳарбий рўйхатга олиш ишлари бўйича тушунтириш

Тошкент шаҳар ҳокимининг чақирув участкаларида қайд этиш ишларини ташкил этишга оид қарори ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳокимлик мазкур тадбирлар ҳарбий хизматга дарҳол чақиришни англатмаслигини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунининг 18-моддасига мувофиқ, чақирув участкаларида қайд этиш фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш, уларнинг сонини аниқлаш, ҳарбий хизматга яроқлилик даражаси, умумтаълим ва жисмоний тайёргарлигини ўрганиш мақсадида амалга оширилади.

Қонунчиликка кўра, ушбу тадбирлар умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларининг битирувчи синф ва курс ўқувчилари билан октябрь–ноябрь ойларида ташкил этилади.

Таъкидланишича, чақирув участкаларида қайд этиш ҳарбий хизматга дарҳол чақириш дегани эмас. Бу, аввало, фуқароларни ҳарбий ҳисобга олиш ва улар ҳақидаги маълумотларни аниқлаштириш жараёни ҳисобланади. Ҳарбий хизматга чақириш эса қонунчиликда белгиланган алоҳида тартибда амалга оширилади.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2026 йил 5 октябрдаги 502-14-0-Q/26-сон қарори ушбу тадбирларни ўз вақтида ва тизимли ташкил этиш, масъул ташкилотлар ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда тиббий кўрикларни белгиланган тартибда ўтказишга қаратилган.

Жараёнда туман мудофаа ишлари бўлимлари, таълим муассасалари, тиббиёт ташкилотлари ва маҳаллаларнинг ҳамкорлиги назарда тутилган. Барча тадбирлар амалдаги қонунчиликда белгиланган ваколат ва тартиблар доирасида ўтказилиши лозим


❤️‍🔥 @CHAQMOQ
  • ❤ 7
  • 👍 4
  • 😁 1
More from @chaqmoq
  1. Oct 15, 2026#байрам_муборак 💥 Бугун 16-октябр — Оталар куни! ❗️Оталар куни 16 октябрда жуда кўп жойла…
  2. Oct 15, 2026#диққат 18+ 🔞 Даҳшатли кадрлар: семиз одамнинг 24 кг ли қорин ёғини олиб ташлашибди Тўхто…
  3. Oct 15, 2026#тезкор #тарқатинг ‼️Энди ЗАГСсиз шаръий никоҳ ўқиганлар 22 млн сўмгача жаримага тортилади…
  4. Oct 15, 2026Бошидан хулоса қилманг! Охиригача кўрамиз... ❤️‍🔥 @CHAQMOQ
  5. Oct 15, 2026Шу кунларда Истанбулнинг кўплаб худудлари... ❤️‍🔥 @CHAQMOQ
  6. Oct 15, 2026Азиза Абдусабитовна Қурбонова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуника…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →