❗️Тарифлар бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Президент фармони ва тарифларни ўзгартириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳалари муҳокамага қўйилди.
➖ ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилади;
➖ газлашмаган ҳудудларда қишда электрнинг базавий меъёри 200 дан 350 кВт·соатгача оширилади;
➖ эҳтиёжманд оилаларга суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, ойига 20 кг гача компенсация тўланади.
➖суюлтирилган газ нархини 1 кг учун 5 000 сўм этиб белгилаш, 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этиш таклиф этилмоқда.
➖хусусан, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб иситиш (иссиқлик энергияси) ва иссиқ сув тарифлари ўртача 30%га индексация қилинади. Хусусан, Тошкент шаҳрида иситиш тарифлари суткасига 1 м2 учун 314,0 сўм этиб белгиланади.
➖биринчи марта бутун республика бўйича иссиқ сув тарифлари ҳукумат қарори билан тасдиқланмоқда
❤️🔥 @CHAQMOQ
Post #42782
5.53K
CHAQMOQ Эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик ёрдам бериш таклиф этилмоқда Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳужжат лойиҳасида 2026 йил ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш назарда тутилмоқда. Шунингдек, электр…

- 😱 5
- 👏 4
- 🤬 4
- 🔥 2
- 🤡 2