❗️Чирчиқда юк машинаси бузган уйни оила ўз ҳисобидан тикламоқда
Сентябрь ойида Чирчиқда комбайнлар олиб кетаётган юк машинасининг тиркамаси узилиб, бир уйга бориб урилган. Оқибатда уй жиддий зарар кўриб, вайрон бўлган.
Ҳодисадан сўнг оилага уйни қайта тиклаб бериш ва компенсация тўлаш ваъда қилинган. Аммо орадан бир ойдан ортиқ вақт ўтса-да, ваъда бажарилмагани айтилмоқда.
Энди оила вайрон бўлган уйини ўз кучи ва маблағи билан қайта тиклашга мажбур бўлмоқда.
Oилага берилган ваъда қачон бажарилади?
❤️🔥 @CHAQMOQ
Post #42786
4.7K