#MarkaziyOsiyo #fuqarolik_jamiyati #xalqaro_forum
✅ Самарқандда ўтказилган Марказий Осиё фуқаролик жамияти форуми якунлари
🟢 2026 йил 17 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази ташаббуси билан ўтказилган “Демократик тараққиётда фуқаролик жамияти институтларининг аҳамияти: Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари тажрибаси” мавзусидаги форум 16 та давлатдан келган халқаро экспертлар ва 200 нафарга яқин иштирокчини бир майдонга жамлади.
🟢 Форум якунларида халқчил бошқарув ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш, инсон манфаатларини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида тажриба алмашинуви ва минтақавий мулоқотни кенгайтириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.
🟢 Якунларга кўра, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма ташаббуслар ва минтақавий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган резолюция қабул қилинди.
📹 Форум якунлари батафсил — видеода.
🚀Telegram| 🌐 Website| 🎬YouTube
Post #2410
175