✅ Самарқандда Марказий Осиё фуқаролик жамияти форуми бўлиб ўтди
📺 «DUNYO BO‘YLAB» телеканали информацион дастурида тадбир тафсилотлари ҳақида таҳлилий лавҳа эфирга узатилди.
🎙 Озарбайжон ННТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш агентлиги раиси Айгун АЛИЕВА телеканалга берган интервьюсида қуйидагиларни маълум қилди:
– Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда умумий грант танловини эълон қилган ва йўлга қўйган биринчи мамлакат бўлди;
– ҳозирда икки томондан 60 дан ортиқ лойиҳа экспертлар кўриб чиқиши жараёнида турибди. Ғолиб бўлган Баку ННТлари ўз ташаббусларини Ўзбекистонда, ўзбекистонлик ҳамкасблар эса Озарбайжонда амалга оширадилар;
– мамлакатлар халқаро майдонларда ва форумларда барқарор ривожланиш соҳасидаги муштарак кун тартибини илгари суриб, яқиндан ҳамкорлик қилмоқдалар.
🚀Telegram| 🌐 Website| 🎬YouTube