🇱🇹Литвада Starlink ускуналари сақланадиган корхонага ўт қўйишга уринишди
Литвада номаълум шахслар Starlink ускуналари сақланадиган корхонага ўт қўйишга уринган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Синкявичюс маълум қилди.
Унинг айтишича, махсус хизматлар корхонани эҳтимолий ҳужумлар ҳақида олдиндан огоҳлантирган. Шу боис хавфсизлик чоралари кучайтирилган ва ўт қўйишга уринишнинг олди олинган.
Бош вазирнинг маълум қилишича, эртага Миллий хавфсизлик комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтади.
🔥@burchakostida
Post #82518
8.17K