🇷🇺🇺🇦Украина дронлари Ленинград вилоятидаги VK маълумотлар марказига ҳужум қилди
Россиянинг VK компанияси Ленинград вилоятидаги маълумотларни қайта ишлаш марказига дронлар ҳужум қилганини маълум қилди.
"VK хизматлари фойдаланувчилар учун одатдагидек ишламоқда", — дейилади компания баёнотида.
Аввалроқ Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ҳудудга дронлар билан оммавий ҳужум қилинганини хабар берган эди. Унинг маълум қилишича, 95 та Украина дрони уриб туширилган.
Украина ҳозирча ҳужум юзасидан изоҳ бермаган.
Октябр ойида Украина дронлари "Яндекс" ва Сбербанк маълумотлар марказларига ҳам ҳужум қилган эди. Ўшанда ҳужумлардан кейин "Яндекс" хизматлари ишида жиддий узилишлар кузатилган.
🔥 @burchakostida
Post #82498
7.92K