🇺🇦Зеленский Брюсселда NATO бош котиби ва Европа етакчилари билан учрашади
Украина президенти Володимир Зеленский Европа кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Брюсселга келди. Ташриф давомида у NATO бош котиби, Франция президенти, Полша, Дания ва Белгия бош вазирлари, шунингдек, Белгия қироли Филипп билан учрашади.
Эртага Украина раҳбарининг Европа Кенгаши ва Европа Комиссияси президентлари, Венгрия, Финляндия ҳамда Швеция бош вазирлари билан музокаралари режалаштирилган.
Зеленский Европа давлатларини Россияга босимни кучайтиришга ва Украинани мудофаа соҳасида қўллаб-қувватлашни оширишга чақирди.
🔥@burchakostida
Post #82387
16.8K
