TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.6K subscribers
Post #82176 9.52K
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 АҚШ Исроилни Эронга қарши мустақил равишда зарба беришга чақирган

Қўшма Штатлар сўнгги икки ҳафта давомидаги муҳокамаларда Исроилдан Эронга қарши ҳарбий амалиётни бир ўзи амалга оширишни талаб қилган. Бу ҳақда манбаларига таяниб Мааriv нашри хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, Вашингтон Эронга қарши ҳарбий амалиётнинг сиёсий хатарларини АҚШ президенти Доналд Трамп эмас, балки Исроил ҳукимати ўз зиммасига олишини истаган. Бунга Қўшма Штатларда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар сабаб бўлган.

"Америкалик расмийлар Исроил ўз парламент сайловларидан олдин Эронга зарба беришдан манфаатдор бўлишига ишонган. АҚШ томонидан оралиқ сайловлар олдидан ўтказиладиган амалиёт эса Трамп учун салбий сиёсий оқибатларга олиб келиши мумкин эди. Вашингтон ҳозирча бу талабидан чекинган. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг бу масаладаги позицияси ҳозирча номаълумлигича қолмоқда", дейилади хабарда.

Аввалроқ Трамп Эронга қарши ҳужумларни қайта тиклашни кўриб чиқаётгани хабар қилганди. Сўнгги маълумотлар эса Американинг дастлабки таклифи аслида Трампнинг Исроилга сайловгача Эронга зарба беришни буюргани бўлганини кўрсатмоқда.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 10, 2026🇺🇸🇷🇺 Россия дизел ёқилғисининг биринчи партияси АҚШ қирғоқларига яқинлашиб келмоқда Ом…
  2. Oct 10, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Украина ва Россия ўртасида уруш бошланиши учун ҳеч қандай асос йўқ эди — Дона…
  3. Oct 10, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Трамп Зеленскийга Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларига зарба беришни тақ…
  4. Oct 10, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Украинага янги президент тайинлаш вақти келди — Доналд Трамп "Украинага келиш…
  5. Oct 10, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Трамп ва Путин ўртасидаги энергетика келишуви сабабли АҚШ ва Украинанинг Майа…
  6. Oct 10, 2026🇺🇦🇷🇺 Путиннинг самолёти Украина дронлари туфайли Москвага қўна олмади Россия президент…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →