#Диққат
Мактабларда ўқувчилар давомати сунъий интеллект назоратига ўтди.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги 26 та мактабда “СИ Давомат” ахборот тизими жорий этилиб, смарт камералари ўрнатилган.
2027–2028-йиллар давомида шаҳардаги яна 302 та мактабга “СИ Давомат” ахборот тизимини жорий этиб, смарт камералари ўрнатилади.
Қонунчиликка кўра, ўқувчи сабабсиз дарсга кечикса ёки келмаса, бу боланинг таълим олишига ота-она томонидан етарлича шароит яратилмаганлиги деб баҳоланади ва ота-оналарга маъмурий жарима қўлланиши мумкин.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Post #74367
32.3K

- 😁 14
- 👍 8
- 😱 6