Тошкентда вояга етмаган қизга уйланиб, жинсий зўравонлик ишлатиб келган эркак аниқланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ч.Б. вояга етмаган Н.М.га нисбатан зўрлик ишлатиб, жисний эхтиёжларини қондирган ва қизга тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Олмазор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Айни вақтда қизининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ҳамда руҳий ҳолатини барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, келгусида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Н.М.га ҳимоя ордери расмийлаштирилган.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
