Йўловчи борт кузатувчисига қўпол муомалада бўлиб ҳақорат қилгани учун командир уни парвоздан четлаштирган. Таъкидланишича бундай хатти-ҳаракат бортдаги хавфсизлик ва тартибга таҳдид туғдириши мумкин.
Centrum Air ҳолат юзасидан расмий изоҳ бериб, йўловчи борт кузатувчисига нисбатан тажовузкор муносабатда бўлганини билдирди. Компания маълумотига кўра, у ходимага қўпол тарзда талаблар қўйган, уни ҳақорат қилган ва йўловчилар бортга чиқаётган вақтда унинг ишига халақит берган.
Авиакомпания бундай хатти-ҳаракат бортдаги хавфсизлик ва тартибга таҳдид туғдириши мумкинлигини таъкидлади. Шу сабабли ҳаво кемаси командири йўловчини парвозга қўймаслик ҳақида қарор қабул қилган. Centrum Air ушбу қарорни тўлиқ асосли деб ҳисоблашини маълум қилди.
Компания барча борт кузатувчилари ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиши ҳамда йўловчилар билан улар учун қулай тилда мулоқот қила олишини қайд этди.
Centrum Air воқеанинг барча тафсилотлари ҳужжатлаштирилганини билдирди. Авиакомпания мазкур фуқаронинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
