Тошкент вилоятида банкир 100 минг доллар пора билан қўлга тушди.
Тезкор тадбирда тижорат банкларидан бирининг Тошкент вилоятидаги минтақавий маркази бўлим бошлиғи 100 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.
Маълум қилинишича, у Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги балансидаги 16,05 гектар ҳамда захирадаги 4 гектар ерни расмийлаштириб бериш эвазига хорижий фуқародан танишлари орқали 1 млн 250 минг доллар талаб қилган.
Банк ходими сўралган пулнинг 100 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Post #74336
48.9K

- 😁 105
- 😱 8
- 👍 6
- 😢 1