17 та олийгоҳ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди.
Президентнинг 2-октябрдаги қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги 14 та педагогика ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та олий таълим муассасаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
