🦠 Россияда ўлат (чума) тарқалди ва шошилинч карантин жорий этилди — хавфли бактерия лабораториядан тасодифан чиқиб кетган.
Иркутск вилоятида ўлатга қарши курашиш институти ходимаси ўпка ўлатидан вафот этди. ОАВда ёзилишича, бу воқеа синов пробиркасининг "тасодифан" ағдарилиб кетиши сабабли содир бўлган.
Қизнинг ўлимидан сўнг, у билан мулоқотда бўлган 200 га яқин киши шифохонага ётқизилиб, тиббий назоратга олинган, уларнинг баъзиларида аллақачон касаллик аломатлари пайдо бўлган. Бунгача қиз Бурятияга (Бурятия Республикасига) сафар қилган эди — айнан ушбу ҳудуд касалликнинг табиий манбаи деб ҳисобланмоқда.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Post #74200
63.1K

- 😱 65
- 😢 16
- 👍 2
- 😁 1