TGViewer
Channel Public Channel
5 daqiqa

5 daqiqa

@beshdaqiqaofficial

Isomiddin Po‘latovdan "5 daqiqa" mualliflik loyihasi. 👉 @Isomiddinpulatov
Subscribers
1.6K
Photos
3
Videos
54
Links
58
Recent Posts 20 shown
Post #68 846
Муаллимни қамаган жамият ва исёндан итоатгача бўлган йўл | 5 дақиқа

Мактабнинг юқори синф ўқувчиси устозини ҳақоратлади ва унинг кўкрагига мушт туширди. Ўз навбатида ўқитувчи бир тарсаки билан ўсмирнинг ақлини киритиб қўймоқчи бўлди. Судя эса ўша жамиятда сариқ чақалик обрўга эга бўлмаган муаллимни уч йилга қамади. Чунки бозорда картошка-пиёз сотишга мажбур бўлган, мардикорликка чиқиб қозон қайнатган, бу касб шараф бўлмай қолган муҳитда бошқачароқ бўлиши ҳам мумкин эмасди.

5 дақиқа’да 2000-йилларнинг энг яхши асари - Улуғбек Ҳамдамнинг “Исён ва итоат” романи ҳақида гаплашамиз.

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • ❤ 11
  • 👍 3
  • 😢 3
Post #67 2.92K
Қарсаклар шовқинида ҳақиқатнинг овози эшитилмайди | 5 дақиқа

Инсоннинг қўлига катта ҳокимият берилса, одатда атрофдагиларга қандай яшашни ўргата бошлайди. Лавозими кўтарилгани сари ўзини кўпроқ нарсани биладиган, ҳатто ўзида йўқ сифатларга ҳам эга инсон сифатида тасаввур қилиши мумкин. Бироқ Марк Аврелийнинг «Ўзимга ўгитлар» асарини ўқир экансиз, бутунлай бошқа манзарага гувоҳ бўласиз.

«5 дақиқа»нинг навбатдаги сонида Рим императори бошқалардан кўра, ўзини қандай бошқариш ҳақида кўпроқ ўйлаганини билиб оласиз.

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 👍 17
  • 👏 6
  • ❤ 5
  • 🔥 5
  • 😢 1
Post #66 3.03K
Қашшоқларнинг орзу қилишга ҳаққи йўқ эди | 5 дақиқа

Инсон бахтли бўлиши учун баъзида жуда кўп нарса керакдек туюлади: яхши уй, яхши иш, етарлича пул, хотиржам ҳаёт... Аммо инсон ҳаётида шундай бир эҳтиёж борки, уни на пул, на бойлик, на мавқе билан тўлдириб бўлади. Бу — ўзингизни тушунадиган, қийин пайтингизда ташлаб кетмайдиган бировнинг борлиги.

Нобел мукофоти совриндори Жон Стейнбекнинг
«Сичқонлар ва одамлар» романи инсонга бахт учун нималар кераклиги ҳақида ҳикоя қилади.

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 👍 28
  • ❤ 8
  • 😢 3
  • 👏 2
  • 🔥 1
Post #65 3.06K
Одамлар туғилмайдиган, оила ва севги тақиқланган дунё | 5 дақиқа

Одамлар бахтли яшайди. Аммо уларнинг оиласи йўқ, болалари табиий туғилмайди, севги эса жамият учун кераксиз туйғуга айланган. Улар ота-она деган тушунчанинг устидан кулишади. Энг қизиғи, ҳеч ким бундан норози эмас. Чунки бу дунёда одамлар қандай яшашини ўзлари танламайди.

Олдос Хакслининг «Ажиб янги дунё» романи мана шундай жамият ҳақида ҳикоя қилади. 5 дақиқа'нинг навбатдаги сонида азал чегараларига яқинлашмоқчи бўлган жамиятнинг фожиаси ҳақида гаплашамиз.

Олдос Хаксли – "Ажиб янги дунё"

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 👍 34
  • 🔥 8
  • ❤ 4
  • 😢 2
  • 😍 2
  • 👏 1
Post #64 7.28K
Унутилган шаҳар ва тошбақага айланган одам қиссаси | 5 дақиқа

Тошбақанинг ҳаёти ёмон эмас: уйи ҳамиша елкасида, ижара тўламайди, ҳеч қаерга шошилмайди, устига-устак узоқ яшайди. Фақат шундай қулайликларга эришиш учун инсонийликдан воз кечиш талаб қилинса, кўпчилик иккиланиб қолиши мумкин.

Карвонсарой эгаси Бенишон худди шундай мушкул аҳволга тушади. Кечагина одамлар орасида юрган киши секин-аста тошбақага айлана бошлайди.

Темур Пўлатов - «Тарозий тошбақаси»

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 🔥 17
  • 👍 14
  • ❤ 5
Post #63 6.87K
Харитада йўқ, аммо дунёдаги энг идеал мамлакат ҳақида эшитганмисиз? | 5 дақиқа

Агар сизга бир мамлакатни бошқариш вазифасини беришса, ишни нимадан бошлардингиз? Йўлларни тузатишданми? Маошларни оширишданми? Ёки коррупцияни йўқотишданми? Қизиғи, беш юз йил аввал яшаган бир одам ҳам худди шу ҳақида бош қотирган.

Ўша одамнинг исми Томас Мор эди. Унинг “Утопия” деган китоби бор. “Утопия” - бир вақтнинг ўзида “энг яхши жой”, шу билан бирга “ҳеч қаерда йўқ жой” деган маънони англатади. Яъни бу жойни харитадан излаб ўтирманг.

Томас Мор – «Утопия»

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 👍 24
  • 🔥 10
  • ❤ 2
  • 👏 2
Post #62 7.85K
"Душанбадан бошлайман" - энг қадимий ва қиммат баҳона | 5 дақиқа

Ҳар йили янги йил арафасида бир хил манзарани кўрамиз. Йил янгиланиши билан миллионлаб одамлар ўзларига ваъда беришади. Энди ҳаммаси бошқача бўлади. Эртадан спорт билан шуғулланаман. Кўпроқ китоб ўқийман. Телефонни камроқ ушлайман. Эрта тураман, пул йиғаман. Орадан бир ой ўтмай ҳаммаси аввалги изига тушади.

Қизиғи шундаки, бу одамлар ақлсиз ёки ялқов эмас. Улар нима қилиш кераклигини яхши билишади. Соғлом овқатланиш кераклиги, китоб ўқиш фойдали эканини ҳам англашади. Спорт билан шуғулланиш соғлиқ учун муҳимлигини ҳам тушунишади. Шундай экан, нега билим ҳаракатга айланмайди?

Жеймс Клир - "Атом одатлар"

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 🔥 18
  • 👏 9
  • ❤ 4
  • 👍 2
  • 😍 1
Post #59 9.21K
Сотилган орзулар ёхуд катта бўлиш касаллиги | 5 дақиқа

Инсон улғайгани сари кўп нарсани ўрганади: қандай пул топишни, қандай обрў орттиришни, қандай ўзини оқлашни, қандай қилиб керакли одамларга ёқишни. Аммо баъзан шу ўрганилган нарсалар эвазига энг муҳим қобилиятини – ҳайратланиш, меҳр бериш ва масъулият ҳиссини йўқотади.

Антуан де Сент-Экзюпери – “Кичкина шаҳзода”

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 🔥 17
  • ❤ 9
  • 👏 9
  • 👍 3
  • 💯 1
Post #58 5.34K
Бир инсон қандай қилиб бутун жамиятни ўзгартирди? | 5 дақиқа

Қандай қилиб қуллик, зулм ва жоҳиллик ҳукм сурган замонда адолат, илм ва инсонийлик ғояларини илгари суриш мумкин? Алихонтўра Соғунийнинг «Тарихи Муҳаммадий» асари ана шу саволларга жавоб беради.

Муаллиф Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ҳикоя қилар экан, ўқувчига фақат тарихни эмас, инсоннинг ўзини ҳам англаш йўлини кўрсатади.

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 👍 21
  • 🔥 7
  • ❤ 6
  • 👏 3
Post #57 9.85K
Тирик қолиш ҳам жазо бўлганди – “йўқотилган авлод” | 5 дақиқа

Урушдан қайтган одамлар одатда икки хил бўлади: бири тирик қолганига шукр қилиб яшайди, иккинчиси эса тирик қолгани учун ўзини кечиролмайди. Чунки баъзи урушлар фронтда тугамайди. Улар одамнинг руҳиятига кўчиб ўтади.

Бугун дунё яна урушлар, вайрон бўлган шаҳарлар, бир кечада қариб қолаёган болалар ҳақида гапираётган пайтда, Эрих Мария Ремаркнинг “Уч оғайни” романи ҳақида гаплашишни лозим топдик.

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 👍 29
  • ❤ 4
  • 👏 3
  • 🔥 2
Post #56 6.79K
Эгасини ташлаб кетган бурун қиссаси | 5 дақиқа

У эрталаб уйғонганида бурни йўқолиб қолибди. Бир муддат ўтиб ўша бурун шаҳар марказида керилиб, амалдорлардек юрибди. Бу - оддий ҳазил эмас. Николай Гоголнинг “Бурун” қиссаси орқали жамиятдаги энг кулгили ва энг оғриқли ҳақиқатлар очиб берилади.

5 дақиқа'нинг навбатдаги сонида шу ҳақида гаплашамиз.

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 👍 13
  • 🔥 10
  • ❤ 2
  • 💯 2
  • 👏 1
Post #55 8.41K
Ҳақиқат эмас, гап ким томонидан айтилаётгани муҳим / 5 дақиқа

Нега одамлар кўпинча кучлилар олдида бошқача, оддий инсонлар олдида бутунлай бошқа қиёфага киради? Нега ҳақиқат эмас, манфаат муҳим бўлиб қолади? Чехов шу саволларга кулгили, аммо ўта аччиқ ҳикоя орқали жавоб беради.

Бу ҳикояда битта ит атрофида бошланган можаро аслида бутун бир жамиятнинг қиёфасини очиб ташлайди.


Антон Чехов - “Буқаламун”

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 👍 19
  • 👏 8
  • 🔥 3
  • 😢 3
  • ❤ 2
Post #54 7.71K
Йўқотилган аср – миллатнинг энг қоронғи ва узун кечаси / 5 дақиқа

Қодирий қатл этилганига қарийб тўқсон йил бўлди. У “Ўткан кунлар” романининг давомини орадан юз йил ўтиб ёзди, десам ишонасизми? Адабиётда шунақаси ҳам бўлиб туради.

Фараз қилинг, Қодирийнинг қўлёзмаси -
“Ялдо кечаси” топиб олинди ва уни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Хайриддин Султонов оққа кўчирди. Бу тарихий роман миллатнинг жуда узоқ чўзилган қоронғи кечалари, Туркистоннинг ҳақиқий қайғуси ҳақида ҳикоя қилади.

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 🔥 27
  • ❤ 8
  • 👍 3
  • 😢 3
  • 💯 1
Post #53 6.99K
Ёқиб юборилган китоб – режиссёрлар бу асарни саҳналаштиришдан қўрққан / 5 дақиқа

Биринчи марта Воланднинг ёнидаги Бегемот лақабли гапирадиган мушук ҳақида ўқиганимда ростдан ҳам қўрққанман. Чунки ўша сухтаси совуқ қаерда пайдо бўлса, тартиб бузилар, одамлар фош бўлар ва қандайдир фалокат бошланарди. Умуман, асар руҳи жуда оғир бўлиб, кўпчилик бу романни “лаънатланган” деб талқин қилишади. Айтишларича, баъзи актёрлар бу асар асосидаги саҳна асарларида чиқишдан қўрққан.

Михаил Булгаков – “Уста ва Маргарита”

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 👍 20
  • 🔥 8
  • ❤ 6
  • 👏 6
  • 😍 1
  • 💯 1
Post #52 7.3K
Дунёни ўзгартиришга бўлган сўнгги уриниш - хаёлпараст рицарнинг мағлубияти

Ҳақиқий телбалик - дунёни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиб, уни ўзгартиришга уринмасликдир, дейди Сервантес. Аммо ҳаётда борини борича қабул қилишни билмаганлар телба ҳисобланади.

Бугун биз 5 дақиқа’да
“Дон Кихот” романи орқали кулранг ҳақиқатнинг рангли орзулар устидан қозонган ғалабаси ҳақида гаплашамиз. Ушбу асар бугунгача ёзилган романларнинг энг машҳури бўлиб, дунёда энг кўп таржима қилинган, ўқилган китоблардан биридир.

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 🔥 15
  • 👍 14
  • ❤ 9
  • 👏 5
  • 😢 2
  • 😍 1
Post #51 4.38K
Катта Оға кузатиб турадиган, фикрлаш жиноят саналган давлат / 5 дақиқа

Ўша бинонинг пештоқига учта шиор битиб қўйилганди: Уруш – тинчликдир. Эрк – қулликдир. Билимсизлик – кучдир. Ва бу шиорни ҳаётга татбиқ қилиш учун ноёб вазирликлар ўйлаб топилганди. Масалан, Ҳақиқат вазирлиги ахборотни, таълимни, санъатни назорат қиларди – тарихни бошқатдан ёзарди. Ёки уруш қилишни яхши кўрадиган Тинчлик вазирлиги, севишга рухсат бермайдиган Муҳаббат вазирлиги бор эди.

Юқорида келтирилган фикрлар Жорж Оруэллнинг “1984” романидан олинди. 5 дақиқа'нинг навбатдаги сонида ушбу асар ҳақида гаплашамиз.

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 👏 26
  • 👍 15
  • 🔥 5
  • ❤ 4
  • 😢 2
  • 💯 1
Post #50 6.43K
“Маймун етаклаган одам” - баландпарвоз ғояларга алданган авлод қиссаси / 5 дақиқа

Қоронғи ўрмондан бир йигит маймунни етаклаб чиқяпти. Йигит ўзига ишонган, нигоҳи келажакка қаратилган. У ниманидир бошқараётгандек. У ҳаётни ўз қўлида ушлаб тургандай. Йиллар ўтади. Бу сафар маймун ўрмонга мункайган чолни етаклаб борарди. Энди инсоннинг қадамлари ишончсиз, кўзларда саволлар қотиб қолган, жавоблар эса йўқ...

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 🔥 27
  • ❤ 6
  • 😢 5
  • 👍 2
  • 👏 2
Post #49 4.04K
Одамзодни “мукаммаллаштириш” орзуси қандай якунланди? | 5 дақиқа

Агар инсонга қўйиб берилса, у самоларда учишни, денгизларда сузишни, яна кўп-кўп нарсаларни хоҳлайди. Бу истаклар илм тилига таржима қилинганда, инсонни номукаммал яратиққа айлантириб қўяди. Ваҳоланки, инсоннинг яралиши Яратгувчининг қўлида ва У шундай бўлишини хоҳлаган. Бироқ илмий кашфиёт эгалари ҳамиша одамзодни ўзгартириш, кучлироқ қилиш истагида бўлишган. Александр Беляевнинг “Амфибия одам” романи айнан шу мавзу атрофида баҳс юритади.

👉 https://t.me/beshdaqiqaofficial
  • 👏 24
  • 👍 10
  • ❤ 6
  • 🔥 6
Older posts →

About this channel

How can I read @beshdaqiqaofficial without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for 5 daqiqa: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does 5 daqiqa have?
5 daqiqa (@beshdaqiqaofficial) has 1.6K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does 5 daqiqa know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →