TGViewer
Channel Public Channel
Бахтиёр Адилов | Расмий канал

Бахтиёр Адилов | Расмий канал

@baxtiyoradilovuz

Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёр Алишерович Адиловнинг расмий саҳифасига хуш келибсиз!
Subscribers
26.3K
Photos
4K
Videos
315
Links
923
Recent Posts 9 shown
Post #4510 2.19K
📹 Бухоро давлат педагогика институтида Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёр Адилов ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари мудирлари ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда таълим тизимидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, педагог кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, ҳудудларда таълим-тарбия самарадорлигини юксалтириш ва ёшлар учун яратилаётган имкониятларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди.

👉Бахтиёр Адилов канали
  • 👍 8
Post #4500 2.09K
Таълим тизимидаги ҳамкорлик ва устувор вазифалар муҳокама қилинди

Бухоро давлат педагогика институтида вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёр Адилов иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда институт ректори Баҳодир Маъмурoв, вилоятдаги олий таълим муассасалари вакиллари, туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари мудирлари ҳамда соҳа масъуллари қатнашди.

Учрашувда таълим тизимининг турли босқичлари ўртасидаги узвийликни таъминлаш, таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида педагог кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш, замонавий педагогик ёндашувларни амалиётга жорий этиш ҳамда таълим муассасалари ва ҳудудий ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, туман ва шаҳарларда таълим сифатини ошириш, мавжуд муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда ёшларнинг билим олиши ва камол топиши учун зарур шарт-шароитларни яхшилаш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида таълим соҳасида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш, масъул ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва таълим-тарбия сифатини оширишга қаратилган ишларни изчил давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

👉Бахтиёр Адилов канали
  • ❤ 4
  • 👍 2
Post #4498 1.13K
«Кўмак» олис ҳудудларда янги имкониятлар яратмоқда: Бухоро етакчилар қаторида

Бугун олис туманлардаги ёшлар ҳам ўз ҳудудида хорижий тилларни ўрганиш имкониятига эга.

«Кўмак» лойиҳаси доирасида 600 та ўқув марказига ссуда ажратилди. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси томонидан 77 млрд сўм маблағ йўналтирилди. Натижада 30 мингдан ортиқ ёш хорижий тилларни ўрганмоқда ва 2 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди.

Лойиҳа қамрови қандай?

Бугунги кунда «Кўмак» 158 та туманни қамраб олган. Бу мамлакатимиз туманларининг қарийб 90 фоизида ёшлар учун янги таълим имкониятлари яратилаётганини англатади.

Қайси ҳудудларда ўқув марказлари кўпроқ очилган?

🔹 Сурхондарё вилояти — 99 та;
🔹 Бухоро вилояти — 82 та;
🔹 Қашқадарё вилояти — 58 та;
🔹 Самарқанд вилояти — 52 та;
🔹 Фарғона вилояти — 50 та.

Ҳудудлардаги бу ташаббуслар таълим имкониятларини кенгайтириш билан бирга, маҳаллий тадбиркорликни ҳам ривожлантирмоқда.

Биз учун муҳим натижа — ёшлар қаерда яшашидан қатъи назар, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятига эга бўлишидир.

👉Бахтиёр Адилов канали
  • ❤ 3
Post #4497 9.62K
Қабристон — ўтмишни эслаш, келажакни англаш манзили

Ота-онамиз ҳаётлигида уларнинг ҳолидан хабар олиш қанчалик муҳим бўлса, бу дунёдан ўтганларидан кейин қабрларини зиёрат қилиш, руҳларини ёд этиш ва ҳақларига дуо қилиш ҳам шунчалик қадрли.

Афсуски, баъзан яқинларимиз қабрлари қаровсиз қолади. Қабр атрофидаги бегона ўтлар, хазон ва харобалик — эътиборсизлигимизни эслатиб туради. Қабристонларни обод сақлаш — аждодлар хотирасига ҳурмат, келажак авлодга эса ибратдир.

Ота-онамиз, яқинларимиз тирик бўлса — меҳримизни бугун берайлик.

Орамизда бўлмаса — қабрларини зиёрат қилиб, обод сақлайлик ва дуо қилайлик.

Чунки инсон кетади, аммо унга бўлган меҳр, ҳурмат ва дуо қалбларда яшашда давом этади.

👉Бахтиёр Адилов канали
  • 👍 4
Post #4496 1.16K
⚡️🔴Бухоро 2027 йилда МДҲ саммитига мезбонлик қилади

✔️Ташкилотга раислик Ўзбекистонга ўтказилади

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммити 2027 йил 8–9 октябрь кунлари Бухорода, Ўзбекистон раислигида ўтказилади.

Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев 9 октябрь куни Туркманистоннинг Аваза ҳудудида маълум қилди.

МДҲга раислик 2027 йил 1 январдан Туркманистондан Ўзбекистонга ўтади. Ҳозир ташкилотга Туркманистон раислик қилмоқда.

Ўзбекистон Ҳамдўстликка иккинчи марта раислик қилади. Мамлакат илк бор 2020 йилда, коронавирус пандемияси даврида ушбу вазифани бажарган.

👉Бахтиёр Адилов канали
  • 👍 7
  • ❤ 2
Post #4495 2.3K
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Бундан илгарироқ Э.Турдимов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.

Шунингдек, тегишли фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири лавозими киритилди. Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш бўйича фаолиятига ваколати доирасида умумий раҳбарлик қилиши, уларни мувофиқлаштириши белгиланди.

Ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юкланди.
  • 👍 7
  • ❤ 3
Post #4494 1.45K
Бугун «Бухоро» ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилади

Бугун, 9 октябрь куни Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган баҳсда «Бухоро» ўз майдонида «Андижон» жамоасига қарши майдонга тушади.

⚽️ Суперлига — 2026, 23-тур
📅 9 октябрь, соат 19:00
🏟 «Бухоро ФА» стадиони
«Бухоро» — «Андижон»

👉Бахтиёр Адилов канали
  • 👍 6
Post #4493 1.46K
🔴  📌📌📌📌📌

#Тиббий_манзил

👁 Кўз касалликлари шифохонасида замонавий офтальмологик хизматлар кўлами кенгаймоқда


❗️ Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали аҳолига ихтисослаштирилган юқори малакали офтальмологик хизмат кўрсатиб келмоқда.

➡️  Муассаса Бухоро шаҳри, Муҳаммад Иқбол кўчаси, 50/1-уй манзилида жойлашган бўлиб, 2019 йил июнь ойидан янги бинода фаолият юритмоқда. Бу ерда 60 қатновга мўлжалланган консультатив-диагностик поликлиника, 50 ўринли стационар, лаборатория ҳамда шошилинч ва режали жарроҳлик блоклари мавжуд.

Филиалга тиббиёт фанлари номзоди, доцент Жаҳонгир Сафаров раҳбарлик қилмоқда. Муассасада 64 нафар ходим, жумладан, 12 нафар офтальмолог, болалар офтальмологи, офтальмохирург ва лазер жарроҳ фаолият юритади. Бугунги кунда филиалда 15 турдаги замонавий диагностик текширув, 30 турдаги жарроҳлик ва 15 турдаги юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда.

Консультатив поликлиникада электрон тизим жорий этилган бўлиб, беморларни рўйхатга олиш ва тиббий кўрик натижаларини шакллантириш рақамлаштирилган. Замонавий офтальмологик комбайнлар билан жиҳозланган хоналарда беморларга зарур текширувлар ўтказилади. Чуқурлаштирилган диагностика талаб этилганда ОСТ, УБМ ва компьютер периметрияси каби юқори технологик текширув усулларидан фойдаланилади.

Филиалда лазер жарроҳлик хизмати ҳам йўлга қўйилган. АҚШ, Германия ва Францияда ишлаб чиқарилган замонавий лазер тизимлари ёрдамида лазер капсулотомия, иридотомия, лазер коагуляцияси, селектив лазер трабекулопластикаси, циклофотокоагуляция каби юқори технологик амалиётлар бажарилмоқда. Бу имкониятлар, айниқса, асоратли ва туғма катаракта ҳамда глаукомани даволашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Стационар 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда катаракта ва глаукома, птеригиум, кўз ёши йўллари касалликлари, ғилайлик ҳамда кўз жароҳатларида реконструктив жарроҳлик амалиётлари бажарилади. Хусусан, катарактада факоэмульсификация, глаукомада жарроҳлик амалиётлари, блефаропластика ва бошқа замонавий операциялар амалга оширилмоқда.

Муассасада телетиббиёт тизими ҳам йўлга қўйилган. У орқали республика ва хорижий етакчи клиникалар мутахассислари билан ҳамкорликда мураккаб беморларнинг ҳолати муҳокама қилиниб, ташхис ва даволаш тактикаси белгиланмоқда. Шунингдек, замонавий офтальмологик ускуналар билан жиҳозланган «Мобил поликлиника» орқали вилоятнинг олис ҳудудларида аҳолига чуқурлаштирилган текширувлар ўтказилмоқда. Айниқса, 40 ёшдан юқори аҳоли ўртасида глаукомани эрта аниқлашга қаратилган скрининг текширувларига алоҳида эътибор берилмоқда.

💫 Филиалга мурожаат қилувчилар учун ҳам қулай шароитлар яратилган. «Электрон поликлиника» DMED тизими, кутиш заллари, лифт ва ногиронлиги бўлган беморлар учун махсус аравачалар хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилмоқда. Буларнинг барчаси аҳолига замонавий, сифатли ва ихтисослаштирилган офтальмологик тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтирмоқда.

👉Бахтиёр Адилов канали
  • 👍 2
  • ❤ 1
Post #4485 1.86K
Таэквондо марказидаги қурилиш ишлари ўрганилди

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосарлари Б. Адилов ва Ҳ. Давлатов Бухоро шаҳрида бунёд этилаётган Таэквондо марказида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Ташриф давомида қурилишнинг бориши, объектни замонавий талабларга мувофиқ жиҳозлаш ҳамда спортчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалалари кўриб чиқилди.

Масъулларга қурилиш ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш, марказни зарур спорт инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Таэквондо марказининг фойдаланишга топширилиши ёш спортчиларни тайёрлаш ва вилоятда ушбу спорт турини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.

👉Бахтиёр Адилов канали
  • ❤ 4
Older posts →

About this channel

How can I read @baxtiyoradilovuz without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Бахтиёр Адилов | Расмий канал: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Бахтиёр Адилов | Расмий канал have?
Бахтиёр Адилов | Расмий канал (@baxtiyoradilovuz) has 26.3K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Бахтиёр Адилов | Расмий канал know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →