Айрим банкларда кредитдан ортиқча тўловлар асосий қарзга йўналтирилмаяпти
Айрим банкларда кредит бўйича ойлик тўловдан ортиқча тўланган маблағлар асосий қарзни сўндиришга йўналтирилмаётгани аниқланди.
Рақобат қўмитаси Ўзсаноатқурилишбанк ва Ҳамкорбанкда шундай ҳолатлар кузатилганини маълум қилди.
Аниқланишича, ортиқча маблағлар транзит ҳисобварақларда қолиб кетмоқда. Натижада асосий қарз камаймаяпти ва унга фоиз ҳисобланиши давом этмоқда.
Қўмита ушбу ҳолат юзасидан Марказий банкка ортиқча тўловларни асосий қарзга йўналтириш тартибини қайта кўриб чиқиш ҳамда кредитни муддатидан олдин сўндириш қоидаларини қонун даражасида белгилаш бўйича таклифлар киритди.
@bankir
Post #9480
8.04K

- 👍 93
- 🤔 13
- 🔥 8